<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><hymn_number>204</hymn_number>
<lyrics>[V1]
 Ёр-ёрларнинг аввал боши, Раббим Исо ёр-ёр Раббим Исо,
 Ҳар мисраси юрагимдаё, Каломимо ёр-ёро Каломимо.
 Каломларинг Парвардигор бўлгай бажо ёр-ёро бўлгай бажо,
 Гуноҳга қул бўлганларгаё бергай нажот ёр-ёро бергай нажот.

[V2]
 Қўлда амру-фармон билан Исо келди ёр-ёро Исо келди,
 Элу юртга нажот олибо Исо келди ёр-ёро Исо келди.
 Раббим қайта келар бешак бу қандай соз ёр-ёро бу қандай соз,
 Унинг келар йўлларигаё дил пояндоз ёр-ёро дил пояндоз.

[V3]
 Худо Сўзи давлат экан, меҳрим тушди ёр-ёро меҳрим тушди,
 Имонли бир йигитгаё синглим тушди ёр-ёро синглим тушди.
 Синглим учун бир умрлик бахт тилайман ёр-ёро бахт тилайман,
 Олтин эмас, имондан тахт тилайман ёр-ёро тахт тилайман.

[V4]
 Жон синглим, жоним синглимо омонда бўл ёр-ёро омонда бўл,
 Парвардигор қизисано имонда бўл ёр-ёро имонда бўл.
 Дарёларни ёқалаб, ёқалаб сор келади ёр-ёро сор келади,
 Имонини сеп қилибо ёр келади ёр-ёро ёр келади.

[V5]
 Биздагина бозор йўқдир ташлаб келдик ёр-ёро ташлаб келдик,
 Имонли бир барнониё бошлаб келдик ёр-ёро бошлаб келдик.
 Дилбандимиз ақл ҳушда саломатдур ёр-ёро саломатдур,
 Аввал Худо, кейин сизга омонатдур ёр-ёро омонатдур.

[V6]
 Коинот Ҳукмдори, ҳар бир суйганнинг ёри,
 Келин салом беради, ибо билан эгилади.
 // Қабул айланг аввал Худо саждам сизга ёр-ёр. //
 Инсонларнинг гултожи, бошида имон тожи,
 Келин салом беради, ибо билан эгилади.
 // Қабул айланг Раббим Исо саждам сизга ёр-ёр. //

[V7]
 Бўлмаганни бўлдирган, юракларни тўлдирган,
 Келин салом беради, ибо билан эгилади.
 // Қабул айланг Муқаддас Руҳ саждам сизга ёр-ёр. //
 Қўлда Муқаддас Калом, ундан дурларни терган,
 Чўпон қилиб бизларга Парвардигорим берган.
 Келин салом беради, ибо билан эгилади.
 // Қабул айланг чўпонларимиз сизга салом ёр-ёр. //

[V8]
 Яхшиликнинг йўлида, яхши ният дилида,
 Келин салом беради, ибо билан эгилади.
 // Қабул айланг қайнотаси сизга салом ёр-ёр. //
 Осмондаги ҳур мисол, ўгитлари дур мисол,
 Келин салом беради, ибо билан эгилади.
 // Қабул айланг қайнонаси сизга салом ёр-ёр. //

[V9]
 Маҳаллада у ойим, дуо қилади мулойим,
 Келин салом беради, ибо билан эгилади.
 // Қабул айланг момолари сизгларга салом ёр-ёр. //
 Меҳмон келса хўш деган, меҳмонхоналар бўш деган,
 Келин салом беради, ибо билан эгилади.
 // Қабул айланг амаки, тоғалари сизларга салом ёр-ёр. //

[V10]
 Уйимизнинг тираги, ҳаммадан ҳам кераги,
 Келин салом беради, ибо билан эгилади.
 // Қабул айланг овсинлари сизларга салом ёр-ёр. //
 Жамоатнинг сардори, келинойим харидори,
 Келин салом беради, ибо билан эгилади.
 // Қабул айланг куёв тўрамиз сизга салом ёр-ёр. //

[V11]
 Паст девордан қараган, хизмат борми деб сўраган,
 Келин салом беради, ибо билан эгилади.
 // Қабул айланг қўшнижонлари сизларга салом ёр-ёр. //
 Бўйнимдаги маржоним тўкилди, адо бўлди,
 Рухсат беринг жон қудалар саломим адо бўлди.
 Келин салом беради, ибо билан эгилади.
 Қабул айланг азиз меҳмонлар барчага салом ёр-ёр.
 Барчага салом ёр-ёр.</lyrics>
<title>Ёр-ёр Q204 Q203</title>
</song>